АсосийJamiyat

​МДХМИ битирувчиларининг V халқаро форуми расман очилди

'​МДХМИ битирувчиларининг V халқаро форуми расман очилди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент Москва давлат халқаро муносабатлар институти битирувчиларининг V халқаро форумига мезбонлик қилмоқда.

Ушбу нуфузли тадбирда 32 мамлакатнинг ҳукумат, парламент аъзолари, сиёсатчилар, дипломатлар, йирик хорижий компаниялар раҳбарлари ва МДХМИ вакиллари қатнашмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ана шундай иштирокчилар сони 450 дан зиёдни ташкил этмоқда. Уларни Россиядаги энг нуфузли олий таълим муассасаси - МДХМИда кечган талабалик йиллари бирлаштириб туради.

Айни вақтда пойтахтимизда Симпозиумлар саройида форумнинг очилиш маросими бошланди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг форум иштирокчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

photo_2019-05-19_11-15-16.jpg

Маълумот ўрнида, бугун форумнинг сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт ва маданият соҳаларига бағишланган сессияларда Мўғулистон ташқи ишлар вазири Д.Цогбаатар, Словакия ташқи ишлар вазири М.Лайчак, Камбоджа таълим вазири Н.Хан Чуон, “Рособрнадзор“ раҳбари С.Кравцов ва Евроосиё банки директорлар кенгаши, МДХМИ Васийлик кенгаши аъзоси, “Eurasian Resurces Group” компанияси асосчиларидан бири Фаттоҳ Шодиев чиқиш қилиши кутилмоқда.

Шунингдек, форум доирасида меҳмонлар ва Ўзбекистон ишбилармон доира вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Хорижий экспертлар иштирокидаги мулоқотларда таълим, маданият, инвестиция соҳаларида ҳалқаро ҳамкорлик, Марказий Осиёда хавфсизлик масалалари юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.

Форум кун тартибига МДХМИнинг янги тараққиёт стратегияси муҳокамаси қўйилган. Шу билан бирга институтнинг Тошкент филиали дастурларининг тақдимотлари ҳам ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Москва давлат халқаро муносабатлар институти битирувчиларининг I халқаро форуми 2003 йилда Боку шаҳрида ўтказилиб, унда мазкур таълим муассасасининг 25 давлатдан келган 400 га яқин битирувчилари иштирок этган бўлган. Москва, Ереван, Нур-Султон шаҳарлари ҳам ушбу нуфузли тадбирга мезбонлик қилган.

Форум очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этмоқда.

photo_2019-05-19_11-15-29.jpg

photo_2019-05-19_11-15-35.jpg

    Бошқа янгиликлар