Бугун, 19 май куни Шарқий ҳарбий округ “Ғурумсарой” дала-ўқув майдонида жорий йилнинг 20 – 27 май кунлари ўтказиладиган “Жанговар ҳамдўстлик –
Унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги офицерлари, Шарқий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Лутфулло Бузруков, Поп тумани ҳокими, Ўзбекистон ва Беларусь мамлакатларининг ҳарбий хизматчилари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар республикаларимиз ўртасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани ва айнан икки мамлакат қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилаётган махсус-тактик ўқув машғулотлари ана шу ишларнинг узвий давоми эканлигини таъкидлаб, иштирокчиларга муваффақиятлар тилашди.
– Ватанингизга илк бор келишим, бироқ Ўзбекистон Республикаси, унинг қадимий тарихи ва дунёга машҳур обидалари ҳамда меҳмондўст халқи ва бу ерда олиб борилаётган улкан ишлар ҳақида кўп эшитганман, – дейди Беларусь Республикаси вакили кичик сержант Павел Тюрин. – Серқуёш Ўзбекистонга келганимдан ҳурсандман. Бизни ўзбекона меҳмондўстлик билан самимий кутиб олишди. Шуни ишонч билан айта оламанки, “Жанговар ҳамдўстлик –
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати