Интернет тармоғида гориллаларнинг ёмғирдан қочгани акс этган видео тобора машҳур бўлмоқда, деб хабар бермоқда Ридус нашри.
Ушбу ажабтовур воқеа АҚШнинг Ривербенкс ҳайвонот боғида содир бўлган.
Ёмғирдан панага ўтган гориллалар одамникига ўхшаш эмоцияларни намойиш этишди. Уларнинг юзида норозиликдан тортиб чорасизликни ҳам кўриш мумкин.






