МБАнинг шарқий конференциясининг ярим финалидаги баскетбол матчи кутилмаган натижа билан якунланди, деб хабар берди Fishki.net нашри.
Ярим финалда “Торонто Рэпторс” ва “Филадельфия Сикверс” жамоалари учрашишди. Лекин ўйин тугашига 2 сония қолганда ҳисоб 90:90 эди. Шунда “Торонто Рэпторс”нинг аъзоси Кавая Леонард рақибларини алдаб ўтиб, фантастик тарзда тўпни сават томон ирғитади ва ўйинни ўз жамоаси фойдасига ҳал қилади.