АсосийJamiyat

«KÜNIB» ярмаркаси ҳамда Туркиянинг 71 университетидан бирида ўқиш имконияти

'«KÜNIB» ярмаркаси ҳамда Туркиянинг 71 университетидан бирида ўқиш имконияти'ning rasmi

18-19 май кунлари Тошкентдаги «Radisson Blu Hotel» меҳмонхонасида «KÜNİB» (Кавказ университетлар бирлиги) томонидан Туркиянинг пешқадам университетлари иштирокида Ўзбекистондаги олий ўқув юрти раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун таълим ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркада Туркиянинг 30 университетидан раҳбар ва мутахассислар таълим соҳасида тўплаган тажрибаларини икки кун давомида ўзбек мутахассислари билан бўлишишди.

Шунингдек, бугун, 20 май куни «Tashkent International Hotel» меҳмонхонасида «KÜNİB» томонидан «YÖS» (хорижий талабаларни танлаш) имтиҳони ҳам ўтказилмоқда. «KÜNİB YÖS» имтиҳонларидан ўтган талабалар эса Туркиядаги 71 университетдан бирида ўқиш имкониятига эга бўлади. Маълумот учун, Кавказ университетлар бирлиги (KÜNİB) 14 давлатнинг 162 университети иштирокида ташкил этилган халқаро таълим ташкилоти ҳисобланади.

Бундан ташқари, тадбирлар давомида Туркия ҳамда Ўзбекистондаги таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри ўзаро ҳамкорлик шартномалари ҳам имзоланди.

Жумладан, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети «KÜNİB» Кавказ университетлар бирлиги аъзо бўлди. Икки томонлама ҳамкорлик келишувига ЎзДЖТУ ректори Ғанишер Раҳимов ва Кавказ университетлари бирлиги раиси Рамазан Кўркмаз имзо чекишди.

18 май куни «KÜNİB» раиси Рамазон Кўркмаз ҳамда Туркиянинг пешқадам университетлари ректорлари ЎзДЖТУга ташриф буюришди. Меҳмонлар университет қошидаги АҚШнинг Вебстер университети фаолияти билан ҳамда Республика чет тилларини ўқитишнинг инновацион услубларини яратиш ва тадбиқ қилиш илмий-амалий маркази фаолияти билан ҳам танишишди. Тадбир якунида Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети «KÜNİB» Кавказ университетлар бирлиги аъзо бўлди ҳамда бир қатор ОТМлар ректорлари билан икки томонлама дипломатик келишувлар имзоланди.

Дилфуза СОБИРОВА

    Бошқа янгиликлар