АсосийJamiyat

Фуқаролик жамияти институтлари учун грантлар эълон қилинади

'Фуқаролик жамияти институтлари учун грантлар эълон қилинади'ning rasmi

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати АҚШнинг Халқаро ҳамкорлик агентлиги (USAID) молиявий кўмагида “Фуқаролик жамияти ривожлантириш ассоциацияси” (Қозоғистон) билан ҳамкорликда Ўзбекистонда “Инновациялар учун ҳамкорлик” дастурини амалга оширмоқда.

“Инновациялар учун ҳамкорлик” дастурининг мақсади – фуқаролик жамияти институтлари, давлат органлари ва бизнес ҳамжамиятининг конструктив ва самарали ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш орқали Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг ролини оширишдан иборат.

Дастур доирасида юртимизда фаолият юритаётган фуқаролик жамияти институтлари учун грантлар эълон қилинмоқда. Ушбу грант маблағлар давлат ва жамоат идоралари томонидан жамоатчилик манфаатларига таъсир кўрсатадиган қарорларни муҳокама қилиш ва қабул қилиш жараёнларида фуқаролик жамиятининг иштирокини кенгайтиришга қаратилган.

Аризалар 2019 йилнинг 5 июнига қадар p4i@yuh.uz ёки p4iuzb@gmail.com электрон манзиллари орқали қабул қилинади. Ғолибларга 7000 АҚШ долларигача бўлган грант маблағлари лойиҳани бир йил давомида амалга ошириш учун тақдим этилади.

    Бошқа янгиликлар