АсосийJamiyat

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ёджу техника институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

'Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ёджу техника институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 18-май куни Ёджу техника институтида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ўртасида кадрлар тайёрлаш, илмий изланишлар ва келгусида туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида ўзаро томонлар туризм соҳасидаги қўшма тадқиқотлар ўтказиш, талабалар билан ишлаш жараёнининг самарадорлигини ва амалий кўникмаларни ошириш, шунингдек, туризм соҳасидаги энг яхши халқаро тажрибани ўрганиш ва татбиқ этиш бўйича биргаликдаги конференциялар, семинарлар, ўқув курслари, кадрлар тайёрлаш борасидаги билим сифатини ошириш хамда, институт битирувчиларини ишга жойлаштиришда кўмаклашиш борасидаги масалалар муҳокама қилинди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган сайёҳлар орасида, ижтимоий тадқиқотлар ва сўровномалар, халқаро стандартларга мувофиқ статистика тизимини шакллантириш, каби тадбирларда волонтёрлик фаолиятини олиб боришда институтни жалб этиш масалалари ҳам муҳокама марказида бўлди.

Бўлиб ўтган муҳокамалар якунида Тошкент шахридаги Ёджу техника институти ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

    Бошқа янгиликлар