Польшанинг жанубий ҳудудида юзага келган кучли торнадо катта талофатларга сабаб бўлди, дея маълум қилмоқда Мoya-planeta.ru нашри.
Бўрон 100 дан ортиқ биноларни вайрон қилган. Шунингдек, 42 та аҳоли истиқомат қилувчи уйларга зарар етган.
Табиий офат натижасида 1 киши жиддий жароҳат олган. Қурбонлар йўқ.
Шиддатли шамол дарахтлар ва симёғочларни ағдариб юборди. Шу сабабли жойларда электр ҳамда сув таъминотида узилишлар мавжуд.






