Канаданинг Монреал шаҳрида робототехника халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди ТАСС нашри.
Тадбир роботлар яратиш ва сунъий интеллектни ривожлантиришга бағишланган. Унда компаниялар ва ихтирочилар ўзларининг инновацион ишларини тақдим этишмоқда. Конференция доирасидаги кўргазмада уй юмушларини бажарувчи, ногиронлар ва қарияларга қаровчи роботларни кўриш мумкин.






