Индонезия пойтахти Жакартада президент сайлови натижалари эълон қилинганидан сўнг бошланган тартибсизликлар тобора авж олмоқда, деб хабар бермоқда РИА Новости нашри.
Мағлуб бўлган минглаб мухолифат тарафдорлари шаҳар кўчаларини вайрон қилиб автомобилларни ёқишмоқда. Уларни тарқатишга уринган полиция ходимлари кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишга мажбур бўляпти. Тўқнашувлар оқибатида 6 киши қурбон бўлган. Ярадорлар сони эса 200 кишидан ошди.
Хабарларга кўра, сайловда ғалаба қозонолмаган мухолифат номзод судга даъво аризаси беришни режалаштирмоқда.






