АсосийJamiyat

​Юртимизга маиший техника воситаларини ноқонуний олиб кирилиши олди олинди

'​Юртимизга маиший техника воситаларини ноқонуний олиб кирилиши олди олинди'ning rasmi

Божхона органлари томонидан юртимизга маиший техника воситаларини ноқонуний олиб кирилишига ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда Фарғона туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбирда туманнинг Ямбарақ қишлоғи ҳудудида харкатланаётган фуқаро М.Ж бошқарувида бўлган юк автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 20 млн сўмлик 20 дона тўлиқ ҳамда 40 дона тўлиқсиз ҳолдагиўт ўриш ускуналариборлиги аникланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

    Бошқа янгиликлар