АсосийJamiyat

Мудофаа вазирлиги барчани илк рационализаторлик ишлари фестивалига таклиф этади (Видео)

'Мудофаа вазирлиги барчани илк рационализаторлик ишлари фестивалига таклиф этади (Видео)'ning rasmi

Бугун, 25 май куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари фаолиятига замонавий илмий-техник ва рационализаторлик ишланмаларини киритиш мақсадида “Ҳеч бир ижобий ғоя эътибордан четда қолмайди” шиори остида“TECHNO DISCOVERY-2019” фестивали ўз ишини бошлади.

Унда 300 га яқин иштирокчи ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларнинг тактик-техник хусусиятларини такомиллаштириш, соҳага инновацион ёндашувларни қўллаш таклифлари билан қатнашмоқда. Шунингдек, фестивалда бошқа вазирлик ва идоралар ходимлари лойиҳалари билан иштирок этмоқда.

Тадбирнинг асосий қисми эртага, 26 май куни Тошкент ҳарбий округининг “Чирчиқ” полигонида соат 10.00да бошланади. Фестиваль доирасида кўнгилочар тадбирлар, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари ҳамда концерт дастури намойиш этилади. Тадбирга барчани таклиф этамиз.


Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бошқа янгиликлар