АҚШ президенти Доналд Трамп Японияга ташриф буюриб,мамлакатнинг янги императори билан учрашган биринчи хорижий давлат етакчисига айланди, деб хабар берди 24 МИР нашри.
Тантанали кутиб олиш маросими хамда император Нарухито билан ўтган учрашувдан сўнг,Трамп Япония вош вазириСинзо Абе билан музокаралар олиб борди. Суҳбат чоғида Корея ярим оролидаги вазият, икки томонлама савдо масаласи, шунингдек АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабатлар тўғрисида сўз борди.






