1

Ҳарбий хизматчиларнинг оилаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

ЖАМИЯТ 27.05.2019, 17:26
Ҳарбий хизматчиларнинг оилаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда “Ҳарбий хизматчилар оилаларини мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий, психологик-педагогик механизмлари” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳарбий хизматчилар оилаларига жорий этилиши масалаларини таҳлил этиш ҳамда ҳарбий оилалар мустаҳкамлигига таъсир кўрсатувчи педагогик-психологик омилларни аниқлаш, ҳарбий хизматчилар оилалари билан ишлаш йўналишидаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишни мақсад қилган илмий-амалий анжуманда Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтидан Ғ.З.Икматуллаев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказидан психология фанлари номзоди Ф.А.Акрамова, Республика маънавият ва маърифат марказидан педагогика фанлари доктори профессор М.Қуронов, Ўзбекистон Республикаси ДХХ Институти фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори Ё.О.Эрназарова ва Психология ўқув-илмий марказидан пеадгогика фанлари доктори Ш.Т.Халиловалар анжуман мавзусига доир маърузалар билан иштирок этди.

"Барча соҳа вакиллари каби ҳарбий хизматчиларнинг ҳаётида ҳам оила муҳим аҳамият касб этади. Ҳарбий хизматчининг оиласи тинч, фаровон бўлар экан, унинг хизматида осойишталик ва ривожланиш бўлади. Анжуман якуни бўйича тайёрланган тўпламда ҳарбий хизматчилар оилаларининг тушунчаси, уларнинг ўзига хослиги ва мустаҳкамлаш борасидаги таклиф ва тавсиялар мужассамлашган", – дейди Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти докторанти Ғ.З.Икматуллаев.

Миллий гвардия матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1