АсосийDunyo

Ресторанда ёндиргич сабаб портлаш юз берди

'Ресторанда ёндиргич сабаб портлаш юз берди 'ning rasmi

Хитойнинг Куньмин шаҳридаги бир ресторанда официант қизнинг қўли куйиб қолди, дея хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Гап шундаки, ресторанда мижоз ёндиргични қайнаб турган шўрвага тушириб юборади. Официант қиз эса уни олишга уринади. Аммо орадан бир фурсат ўтиб, ёндиргич юқори ҳароратдан портлаб кетади. Натижада эса официант қизнинг қўли куяди.

Шу каби масалалар юзасидан ресторан маъмурияти ишга олинаётган ходимларни янада эҳтиёткор ва ишни дўндиришга ўргатадиган курсларда ўқитишни кўзламоқда.

    Бошқа янгиликлар