Швецияда дунёдаги энг кичкина “Макдональдс” яратилди, деб хабар бермоқда Adweek нашри.
Ушбу фаст-фуд муассасаси асалариларга мўлжалланган.
Конструкцияга мингта ари сиғади. Митти ҳажмига қарамай, ноодатий асалари уяси ресторан дизайнининг айнан ўхшашидир.
Ушбу ресторанча Бутунжаҳон асаларилар кунига (20 май) бағишлаб яратилган.






