1

Навбатдаги давлат хизматлари замонавий биноси фойдаланишга топширилди

ЖАМИЯТ 28.05.2019, 12:36
Навбатдаги давлат хизматлари замонавий биноси фойдаланишга  топширилди

Наманган вилоятида яна бир давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Аввал Наманган шаҳрида кейинчалик Поп туманида бўй кўрсатган марказларга кирсангиз баҳри-дилингиз яйрайди.Давлат хизматлари Агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Дилмурод Исмоиловнинг таъкидлашича, 2019 йилда вилоятнинг қолган 10 та туман ва шаҳарларида худди шундай марказлар барпо этилади.


Поп тумани Наманган вилоятининг қишлоқ хўжалигига ихтисослашган ҳудудларидан биридир. Бугун туманда 212 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Попда янгидан барпо этилаётган бинолар туфайли кўчалар кўркам қиёфага кирмоқда. Халқнинг турмуш тарзи, яшаш шароитлари кун сайин ўзгараётгани эътирофга лойиқ. Туманда "Обод қишлоқ" Дастури доирасида бир қатор ижтимоий обьектлар қуриб фойдаланишга топширилди. Ана шулардан бири давлат хизматлари маркази биносидир.

Бетакрор дизайн ва мукаммал меъморий ечим билан қурилган марказ попикларнинг серқатнов масканига айланди. Аслида ҳар бир бино очилишида минг бир яхши тилак, минг бир эзгу амал мужассам.

Жорий йилда Поп тумани давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан 7 минг нафарга яқин фуқарога давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, эндиликдақулай ва шинам бинода фуқароларга бир қатор қулайликлар яратилди.

Банк хизмати, фуқаролик ҳолатлари далолатномалари ёзиш бўлими ҳам марказ биносида фаолият юритади. Биометрик паспорт бериш ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадагисига алмаштириб бериш хизмати ҳам марказдан чиқмасдан амалга оширилади. Шунингдек, бинода Халқ қабулхонаси, болалар майдончаси, тиббиёт хонаси, кутубхона, инвесторлар учун махсус хона, анжуманлар хонаси мавжуд. Йўлга қўйилган бепул wi-fiмарказга ташриф буюрадиган фуқаролар беминнат фойдаланишлари мумкин.

Давлатимиз рахбарининг "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Фармонига асосан марказда Бош вазир қабулхонаси ташкил қилинди.


Эндиликда, муаммо ва таклифлар билан келган тадбиркорлар қулай шароитларга эга бўлган Давлат хизматлари марказларида тегишли давлат органлари вакиллари иштирокида қабул қилинадилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1