1

Тошкентда зўравонликдан жабр кўрган аёллар учун яна бир шелтер фаолият бошлади

ЖАМИЯТ 29.05.2019, 18:46
Тошкентда зўравонликдан жабр кўрган аёллар учун яна бир шелтер фаолият бошлади

Тошкент шаҳрида Учтепа ва Чилонзор туманлараро реабилитация марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур марказ Президент қарори асосида ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш мақсадида ташкил қилинган.

Марказда зўравонлик қурбонига айланган аёллар учун шошилинч руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, зарурат бўлганда, уларга қўшимча ёрдам кўрсатиш ишлари ташкил этилган. Шунингдек Марказ фаолияти доирасида аёлларни у ёки бу касбга тайёрлаш бўйича ҳам ёрдам кўрсатилади.

Очилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Нарбаева, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Нажмутдинова ҳамда Чилонзор ва Учтепа туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси ва туманлардаги маҳалла мутахассислари ва масъуллар иштирок этди.

Шелтерлар жойлашган аниқ манзиллар аёлларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сир тутилади.

Оғир аҳволдаги аёлларга ёрдам бериш мақсадида Республика доирасида ягона қисқа 1146 рақамли — «ишонч телефони» ишга туширилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1