АсосийJamiyat

МИБ директори Қашқадарё вилоятида сайёр қабул ўтказди

'МИБ директори Қашқадарё вилоятида сайёр қабул ўтказди'ning rasmi

Аввалроқ, оммавий ахборот воситалари орқали хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратхўжаев Қашқадарё вилоятида сайёр қабул ўтказди.

Хусусан, жорий йилнинг 28 май куни Муборак туманда вилоятнинг Қарши шаҳар, Қарши, Миришкор, Касби, Косон, Муборак, Нишон ва Деҳқонобод туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Тадбир давомида, 17 нафар фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари эшитилди, мурожаатлар бўйича фуқароларни қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, 29 май куни Қамаши туманда вилоятнинг Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ, Чироқчи, Қамаши, Ғузор туманлари ва Шаҳрисабз шаҳри аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда жами 12 нафар фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари эшитилди.

Жумладан,фуқаро Ш.Алибоеванинг хатланган автомашинани қайтариб бериш тўғрисидаги, фуқаро Г.Эргашеванинг ва О.Бобоқуловаларнинг эса, алимент пуллари ундириш билан боғлиқ мурожаатлари қабул давомида ижобий ҳал этилиб, Бюро директорига миннатдорчилик билдирилди.

    Бошқа янгиликлар