Тошкент шаҳар ҳокими томонидан “Бузилишга тушган яшаш учун белгиланмаган бинолар учун юридик ва жисмоний шахсларнинг зарарини қоплаш тўғрисидаги Йўриқнома” тасдиқланди, дея хабар беради uz24.uz нашри.
Одамлар яшамайдиган бинолар пойтахтимизда олиб борилаётган қурилиш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, транспорт инфраструктурасини ривожлантириш муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра бузилиши мумкин, дея ёзмоқда Норма.уз.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бузиладиган бинолар ўрнига шунга ўхшаш одам яшамайдиган биноларни ёки ер майдонларини таклиф қилмоқда. Агар мулкдор таклиф қилинган бино ёки ер майдонини қабул қиладиган бўлса, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан бу ерни ёки бинони унга ажратиш тўғрисида тегишли қарор чиқарилади.
Туман комиссиялари томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига аҳоли яшаш уйлари, бошқа қурилишларнинг ўрнини қоплаш мақсадида маблағ тўлаш бўйича таклиф киритишлари мумкин. Бу жараёнда тўлов маҳаллий бюджетнинг чорак якунларига кўра келиб тушган даромад қисмидан тўланади.