1

Чирчиқда шартли жангарилар ҳужумини қайтариш бўйича махсус-тактик ўқувлар ўтказилди

ЖАМИЯТ 01.06.2019, 21:21
Теглар: Фото
Чирчиқда шартли жангарилар ҳужумини қайтариш бўйича махсус-тактик ўқувлар ўтказилди

Мудофаа вазирлигига қарашли Тошкент вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида “Объектда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар ҳамда террорчилик ва ёнғин содир бўлганда корхона маъмурияти ва фуқоро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқуви ўтказилди.

Ўқувда Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари, “Ўрта Чирчиқ ГЭС Каскади” унитар корхонаси, Тошкент вилояти ва Бўстонлиқ тумани ФВБ ҳамда Бўстонлиқ тумани ИИБ ходимлари иштирок этди.

Режага асосан ҳарбий қисм офицерлар таркиби билан ҳафта давомида алоҳида ва биргаликдаги қўмондонлик-штаб тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди. Жанговар ҳаракатлар ўйин харитаси чизилиб, машғулотда фойдаланиш учун тайёрланди. Махсус-тактик ўқув икки босқичда амалга оширилди.

Машғулот ғоясига кўра шартли душман жангарилари енгил автомобилда Тошкент—Сижжак йўлидаги Чирчиқ дарёсида жойлашган кўприкка қуролли ҳужум уюштирди. Ҳужум кўприкни қўриқлаётган ҳарбий хизматчилар томонидан қайтарилиб, шартли душманга талафот етказилади.

Машқ давомида режалаштирилган барча ўқув саволлар амалда бажарилди. Ҳарбий хизматчилар керакли кўникма ҳосил қилди. Бўлинма командирлари жанг мобайнида бўйсинувчиларни бошқариш кўникмаларини такомиллаштирди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1