АсосийJamiyat

Мажбурий ижро бюроси директори Сурхондарёда сайёр қабуллар ўтқазди

'Мажбурий ижро бюроси директори Сурхондарёда сайёр қабуллар ўтқазди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Қудратхўжаев Ботир Сурхондарё вилоятида сайёр қабулларни ўтказди.

Жумладан, жорий йилнинг 30 май куни Бюронинг Қумқўрғон туман бўлими биносида - Қумқўрғон, Денов, Узун, Сариосиё, Олтинсой, Шўрчи ва Жарқўрғон туманлари аҳолиси учун бўлиб ўтди.

Сайёр қабул иккинчи куни Бюронинг Шеробод туман бўлими биносида бўлиб ўтди ва унда Ангор, Бойсун, Музработ, Қизириқ, Термиз тумани ҳамда Термиз шаҳридан келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Сайёр қабулларда, Бюронинг Сурхондарё вилоят бошқармаси раҳбарияти иштирок этишди. Ушбу сайёр қабулда жами 13 нафар фуқароларнинг мурожаати эшитилди.

Жумладан, Шеробод туманида яшовчи алимент бўйича қарздор фуқаро А.Норматовнинг мурожаати тингланиб, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, унинг оиласи тикланишига амалий ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари, ҳар бир кўтарилган муаммолар, мурожаатлар тингланиб, уларнинг ечими юзасидан тегишли топшириқлар берилиб, назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар