Россия пойтахти Москвада бўлиб ўтган Афғонистон музокараларининг навбатдаги раундида бир қатор масалалар муҳокама этилди, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Жумладан, томонлар минтақада барқарор ва узоқ муддатли тинчликка эришиш чораларини келишиб олишди ва қўшма баёнотни қабул қилишди. “Толибон” ҳаракати вакиллари иштирокида бўлиб ўтган муҳокамалар Москва-Қобул ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилишининг 100 йиллигига бағишланди.