Европа Иттифоқида Еворокмиссиянинг раҳбари лавозимига номзодлар масаласи юзасидан тортишувлар юзага келмоқда, дея хабар қилди Репорт нашри.
Минтақа бўйлаб бўлиб ўтган парламент сайловлари натижасига кўра, марказий партиялар ўз позицияларини мустаҳкам ушлаб туролмаган.
Айни вақтда Европарламентда кучларнинг бирлашиши ўзгарган бўлиб, Европа лидерларининг ҳар бири ўз номзодларини қўллаб-қувватламоқда. Агар улар бирлашган ҳолда бир қарорга келмаса, Иттифоқда вазият янада мураккаблашиши мумкин.