Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ўртасида имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги Шартномага мувофиқ, экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ҳамда Тожикистон Республикасида фаолият юритаётган “Орион-Инвест” МЧЖ билан ҳамкорликда 2019 йилнинг феврал ойида “Орион-Узагро” қўшма ишлаб чиқариш корхонаси ташкил қилинган эди.
“Орион-Узагро” қўшма ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудида юртимизда ишлаб чиқарилаётган техникаларни кенг таргъиб қилиш, экспорт салоҳиятини янада ошириш мақсадида ташкил қилинган шоwроомда намоиш қилиш учун 30 ва 31 май кунлари “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ тизим корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган тракторлар, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳамда агрегатларнинг жамланмаси Тожикистонга юборилди.
Тожикистонга жами 5 та трактор, 3 та махсус техника ҳамда 20 та қишлоқ хўжалиги техникалари жўнатилди.
“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ матбуот хизмати






