АсосийJamiyat

Сурхондарёда ҳарбий хизматчилар Ҳайит байрамини янги уйларда кутиб олишади

'Сурхондарёда ҳарбий хизматчилар Ҳайит байрамини янги уйларда кутиб олишади'ning rasmi

Сурхондарёнинг Денов туманида қуриб битказилган янги уйларнинг калитларини ҳарбий хизматчиларга тантанали равишда топширилди.

Ҳарбий оркестр ҳамда карнай-сурнайлар садоси остида уйларни топшириш маросимида Денов тумани ҳокими Бахтиёр Иботов, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги вакиллариҳамда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Хайробод қўрғонида жойлашган ҳарбий шаҳарчада барпо этилган 48 хонадонга мўлжалланган икки қаватли жами 3 та уйда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун барча зарур қулайликлар яратилган.

Янги хонадонга эга бўлган ҳарбийлар юзидаги қувонч маросимга ҳақиқий байрам шукуҳини улашди. Замонавий уйлар калитини қўлга олар экан, ҳарбийларимиз Ватан олдидаги бурчини бундан кейин ҳам садоқат билан бажаришга ваъда бердилари.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил режаси бўйича 74 та уй ипотека кредити асосида, 21 таси хизмат уйлари сифатида қурилиб, ҳарбий хизматчиларга тантанали равишда топширилмоқда.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бошқа янгиликлар