АсосийShou-biznes

Қирғизистонда бўлиб ўтадиган IV-халқаро кинофестивалда Ўзбекистонлик ёш режиссёр ҳам иштирок этади

2014 йилнинг 12-15 декабрь кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида қисқа метражли фильмлар IV-халқаро кинофестивали бўлиб ўтади. Мазкур фестивалда танлаб олинган 13 та қисқа метражли фильм намойиш этилади.

Фестивалда Ўзбекистондан Азиз Аҳмеджонов ўзининг “16-уй” фильми билан иштирок этмоқда. Фильм 1941-1945 йиллар-ҳалқимиз онгида бир умрга мухрланиб қолган урушнинг мудхиш кунлари, болам деб дод солаётган оналар фарёди, чимилдиқ остонасидан урушга отланган ватандошларимизнинг фронт ортидаги азоблари, изтироблари, минглаб оилаларга келган чора хатлар ҳақида хикоя қилинади.

Фильм Ўзбекистон Электрон Оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси кўмаги асосида суратга олинган.

    Бошқа янгиликлар