АсосийJamiyat

“Темурбеклар мактаби" ўқувчилари қасамёд қабул қилишди

'“Темурбеклар мактаби" ўқувчилари қасамёд қабул қилишди'ning rasmi

“Мен, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари сафига кирар эканман, ... барча фанларни “аъло” ва “яхши” баҳоларга ўқишга, билмаганимни сўраб билишга, ... Ватан ҳимоячиси деган шарафли номга лойиқ бўлишга, келажакда буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур бобомизга муносиб ворис, юқори малакали ҳарбий мутахассис бўлиб, она-Ватанга, халқимга ва Президентимга сидқидилдан хизмат қилишга тантанали равишда қасамёд қиламан”.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий телекоммуникация йўналишидаги Тошкент академик лицейи “Темурбеклар мактаби”нинг 1-босқич ўқувчилари мана шундай сўзлар билан ўқувчилик қасамёдини қабул қилишди.

Тадбирда Миллий гвардия Марказий аппарати масъул офицерлари, Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби”нинг шахсий таркиби, ўқувчиларнинг ота-оналари, яқинлари иштирок этди.

Қасамёд ҳар бир ўқувчида Ватанга муҳаббат, бурчга садоқат, меҳнатсеварлик, билимга интилиш, ор-номусни ҳимоя қилиш каби хислатларни шакллантиради.

Миллий гвардия ахборот хизмати

    Бошқа янгиликлар