1

Тошкентда СЭС ходими кўринишидаги фирибгар пайдо бўлди

ЖАМИЯТ 02.12.2014, 16:21
Тошкентда СЭС ходими кўринишидаги фирибгар пайдо бўлди

Санитария эпидемиология станцияси ходимаси кўринишидаги қизлар Тошкент шаҳридаги кўпқаватли уйларда суваракка қарши дориларни сотиб олишни таклиф қилишмоқда.

Uz24.uzнинг “Жамоатчилик назорати”га мурожаат қилганлар, ўзларини гўзёки СЭС ходими деб таништирган ва дори таклиф қилаётганларнинг шахсини тасдиқловчи гувоҳномаси йўқ экан.

Шундан сўнг, қизлар кўпқаватли уйларда яшовчиларни ҳақорат қилишган ва жанжал чиқаришган. Кузатув камераси эса уларнинг юзини суратга олган.

Шунингдек, хонадонларга ТЧСЖ ходимиман деб ўзини таништирга йигитлар ҳам юришганлигини маълум қилишган. Бироқ улардан директори ким эканлигини сўрашганида қочиб қолишган.

Ушбу масала юзасидан UZ24 мухбири Республика Давлат эпидемиология назорат маркази вакили билан боғланди. Марказдан берилган маълумотга кўра, ҳеч ким дизенифекция воситаларини тарқатиш учун юборилмаган ва юборилмайди ҳам. Маълум бўлишича, айнан шу ёки шунга ўхшаш масалада фуқаролар биринчи марта мурожаат қилишаётгани йўқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1