Ҳиндистоннинг Карнатака ва шу каби бир нечта вилоятларида аномал иссиқлик ҳамда қурғоқчилик ҳукм сурмоқда, дея хабар қилмоқда Репорт нашри.
Бу ҳолат, айниқса, фермерларга катта зарар келтирмоқда. Сув ҳамда озиқ-овқат етишмовчилиги туфайли фермер хўжаликларида қорамоллар ҳалок бўлмоқда ёки касалликка чалинмоқда. Зиёндан қочиш мақсадида фермерлар уларни арзон нархларда сотиб юборишга мажбур бўлишяпти. Деҳқонларнинг сўзларига кўра, экинларни суғориш у ёқда турсин, ичиш учун ҳам етарли сув йўқ.






