АсосийJamiyat

Ўзбекистонга кореялик инвесторлар томонидан совитиш ускуналари келтирилади

'Ўзбекистонга кореялик инвесторлар томонидан совитиш ускуналари келтирилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Кореянинг “Wooseok E&C., Ltd” компанияси раиси Choi Yong Kee ва бошқа ишбилармонлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Кореянинг “Wooseok E&C., Ltd” компанияси раиси Choi Yong Kee мамлакатимизда етиштирилган меваларга хорижда талаб ортиб бораётганини таъкидлар экан, ўзбекистонлик ишбилармонлар учун Корея бозорларида рақобатлашиш имконини юқори баҳолади.

2.JPG

Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифатли сақланишини таъминлаш мақсадида замонавий совутиш ускуналарининг ишлаб чиқарилиши, бу борада мамлакатимиздаги имкониятларни ўрганиш билан боғлиқ лойиҳанинг амалга оширилишига доир масалалар муҳокама этилди.

Музокараларнинг мантиқий давоми сифатида Вазирлик “Wooseok E&C., Ltd” компанияси ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган англашув меморандуми имзоланди.

1.JPG

Англашув меморандуми асосида Ўзбекистон томони лойиҳани амалга ошириш бўйича хорижлик инвесторларга қулай имкониятлар яратади. Корея томони эса Ўзбекистонга совутиш ускуналари қурилиши учун замонавий ва юқори сифатли жиҳозларни етказиб беради.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

    Бошқа янгиликлар