Хонаки ўғри фош қилинди

ЖАМИЯТ 03.12.2014, 10:26
Хонаки ўғри фош қилинди

Пойтахтимизда ўнлаб ўғриликларни амалга оширган Ткач лақабли хонаки ўғри пайдо бўлди, дея хабар бермоқда podrobno.uz.

Унинг асл исм-шарифи Владимир Ткачев. Бошқа босқинчи ва ўғрилардан фарқи шундаки, у хонадонларга киришнинг ноёб усулини топган яъни канализация шахтаси орқали киради.

Ткач Тошкент шаҳар Миробод туманидаги ширкатлардан бирида сантехник бўлиб ишлаган ва у нафақат шахталарнинг аҳволи, балки кўпқаватли уйда яшовчиларнинг моддий аҳволи ҳақида ҳам аниқ маълумотга эга бўлган. Паст бўйли ва озғин бу одам томдан ёки канализация шахтаси орқали хонадонларга бемалол кирган.

Ҳар бир хонадонда Ткачевнинг асосий ўлжаси пул, заргарлик буюмлари, ноутбук, фотоаппарат, уяли телефон каби кичкина электротехникалар бўлган бўлса, баъзан куртка, қиммат оёқ кийими ва бошқаларни ҳам олиб турган.

Тезкор ходимларнинг сўзларига кўра, Ткач ўзидан из қолдирмасдан, шовқин-суронсиз ишлаган, энг асосийси, қўшниларда ҳеч қандай шубҳа уйғотмаган, чунки уни ҳамма сантехник сифатида яхши таниган. Бироқ ички ишлар органлари ходимлари ўғрининг муаллифлик дастхатини фош қилишди. Шундай қилиб, Владимир Ткачев навбатдаги ўғриликни амалга ошираётган пайтда қўлга олинди. Айни пайтда ушбу иш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1