1

МИБ Тошкентда яна ҳуқуқбузар ҳайдовчилар учун рейд тадбирини бошлади

ЖАМИЯТ 08.06.2019, 10:35
МИБ Тошкентда яна ҳуқуқбузар ҳайдовчилар учун рейд тадбирини бошлади

Эрта тонгданоқ ишга, ўқишга шошиламиз. Кўчага чиқдикми кимдир йўловчи, кимдир ҳайдовчи номи билан аталади. Шу ўринда ҳайдовчи ва йўловчиларнинг йўл қоидасида ўз ўрни борлигини унутмаслигимиз керак. Акс ҳолда, “Йўл қоидаси-умр фойдаси” деган қоида кучини йўқолишига сабабчи бўламиз.

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги Тошкент шаҳар бош бошқармасининг ҳамкорликдаги қўшма рейд тадбири яна бошланди. Мазкур тадбиржорий йилнинг 22 май куни бошланган бўлса, 6 июнь кунига қадар 10 мингдан ортиқҳуқуқбузарлар аниқланган. Тадбирнинг ўтган 16 куни давомида 10.902 нафар ҳуқуқбузар аниқланган бўлса, муддати ўтган жарималар суммаси3,3 млрд. сўмни ташкил этди. Шундан пойтахт кўчаларида ҳамкорликда ўтказилган тадбир вақтида 9.969 нафар ҳуқуқбузар ҳайдовчи аниқланиб, улардан 2,7 млрд. сўмдан зиёд муддати ўтган жарималар жойида сайёр кассаларга мажбурий ундирилган.

Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича5.760 нафар ҳайдовчидан давлат фойдасига2 млрд. сўмданортиқ жарима пуллари ундирилган. Олиб борилган тарғибот ва ташвиқот тадбирлари натижасида Бюронинг Тошкент шаҳарбошқармаси иш юритувига келиб тушмаган Йўл ҳаракати хавфсизлиги органларига тўғридан-тўғри 331,4 млн. сўм миқдорида жарималар ундирилган.

Яна бир ҳолат, мажбурий ижро ҳаракатлари пайтида жарималар миқдори ҳуқуқбузар ҳайдовчи томонидан ўз вақтида тўланмаса, автоулов вақтинча жарима майдончаларига жойлаштирилади, 16 кун давомидаги тадбирда 18 та автоулов жарима майдончаларига жойлаштирилган. Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан қидирувга берилган 1 та автоулов тадбир пайтида топилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1