1

Дам олиш кунларини қаерда ўтказиш ҳақида ўйлаяпсизми? Унда бу айнан сиз учун!

ЖАМИЯТ 08.06.2019, 11:57
Дам олиш кунларини қаерда ўтказиш ҳақида ўйлаяпсизми? Унда бу айнан сиз учун!

8-9 июнь кунлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек номли Central Park (собиқ Тельман парки)да "Восход" Электрон мусиқа фестивали бўлиб ўтади.

Тадбирда маҳаллий ва хорижий мамлакатларнинг Sacha Muki, Sofia Rodina, Mercurrio, Dario Dea, Sestrica, Prisheletz, Timur Basha, Yana Ponura, Monastetiq каби таниқли ди-джейлари иштирок этади ҳамда сизга хурсандчилик ва яхши кайфият улашади.

"Электрон мусиқа фестивалини ўтказишимиздан асосий мақсад Ўзбекистоннинг ёшлар туризми салоҳиятини кенг намойиш қилишдан иборатдир. Шуниси қувонарлики, сўнгги вақтларда юртимизда ёшларга оид кўнгилочар тадбирларни ўтказишга ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бу каби тадбирлар ёзги таътил кунларида ёшларни бир жойга жамлаб, уларнинг дам олиш кунларини мазмунли ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга. Шундай экан, Ўзбекистон ёшларини 8-9 июнь кунлари бўлиб ўтадиган мусиқа байрамида қатнашишга чақириб қоламан! Ташриф буюринг ва барчасига ўзингиз гувоҳ бўлинг, биз сизларни кутиб қоламиз!", - дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Саидакбархон Акбаров.

Диққат! Мусиқа фестивали якунига кўра, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Миллий пиар маркази билан ҳамкорликда ижтимоий тармоқларда Электрон мусиқа фестивали доирасида олинган энг оригинал сурат ҳамда унинг остида #vosxodtashkent #восходташкент хештеги билан қолдирилган креатив пост эгаларига ўзининг эсдалик совғаларини топширади.

Мусиқа кечаси соат 11:00 да бошланади. Хориждан таклиф қилинган ди-джейларимиз эса соат 17:00 дан ўз чиқишларини бошлашади. Барчангизни Электрон мусиқа фестивалида кутиб қоламиз.

Дарвоқе, Электрон мусиқа фестивалига кириш бепул!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1