1

Мудофаа вазирлиги раҳбариятининг навбатдаги сайёр қабули Фарғона водийсида ўтказилади

ЖАМИЯТ 08.06.2019, 22:19
Мудофаа вазирлиги раҳбариятининг навбатдаги сайёр қабули Фарғона водийсида ўтказилади

Ўзбекистон мудофаа вазири томонидан тасдиқланган режага кўра, вазирнинг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икромов бошчилигида мансабдор шахслардан иборат гуруҳ 12—14 июнь кунлари Шарқий ҳарбий округи ҳудудидаги вилоят марказларида сайёр қабуллар ўтказади.

Сайёр қабул ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари хамда ҳарбий пенсионерларнинг муаммолари, талаб, таклиф ва эхтиёжларини ўрганиш, уларга амалий кўмак бериш мақсадида ташкил этилмоқда.

Сайёр қабуллар соат 10.00 дан 16.00га қадар қуйида келтирилган кунларда ўтказилади:

  • 12 июнь куни – Наманган вилояти Наманган шаҳридаги вилоят Ёшлар марказида;
  • 13 июнь куни – Фарғона вилояти Фарғона шаҳаридаги вилоят Ёшлар марказида;
  • 14 июнь куни – Андижон вилояти Андижон шаҳридаги вилоят Ёшлар марказида.

Шунингдек, сайёр қабулга вилоятларнинг давлат ва жамоат ташкилотлари мансабдор шахслари ҳам жалб этилади.

Эслатиб ўтамиз, май ойининг охирида мудофаа вазирининг ўринбосари бошчилигида Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ўтказилган сайёр қабул вақтида салкам 500 та мурожаат кўриб чиқилиб, уларнинг катта қисми ижобий ҳал этилганди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1