1

Пензада юз берган автоҳалокатда ҳалок бўлган ҳамюртимиз бугун Ўзбекистонга олиб келинмоқда

ЖАМИЯТ 09.06.2019, 17:14
Пензада юз берган автоҳалокатда ҳалок бўлган ҳамюртимиз бугун Ўзбекистонга олиб келинмоқда

Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра 2019 йил 6 июнь куни Пенза вилоятида юз берган автоҳалокатдан сўнг ҳалок бўлган, 1983 йил 6 сентябрда туғилган Ўзбекистон фуқароси Шерали Холназарович Патиллоевнинг жасади марҳумнинг акаси ҳамроҳлигида 9 июнь куни Москвадан учадиган авиарейсда Ўзбекистонга юборилади.

Бош консулхона Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ваколатхонаси билан биргаликда консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилди. Марҳумнинг жасадини Пенза вилоятидан Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманигача олиб келиш билан боғлиқ барча харажатлар Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Эcлатиб ўтамиз, Россиянинг Пенза вилоятида Ўзбекистон фуқаролари кетаётган микроавтобус ва юк машинаси ўртасидаги тўқнашув оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна саккиз инсон жароҳатланди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1