1

Тошкентда йирик минтақавий форум ўтказилади

ЖАМИЯТ 11.06.2019, 10:31
Тошкентда йирик минтақавий форум ўтказилади

12-14 июнь кунлари Тошкент шаҳрида МОМКА (Марказий Осиё-Мўғулистон-Кавказ-Афғонистон) мамлакатларининг 6-форуми ўтказилади.Мазкур анжуман Рамсфельд Фонди (АҚШ), Марказий Осиё ва Кавказ институти (АҚШ) ҳамда МОМКА тармоғи аъзолари ташаббуси билан ўтказилади.

Мазкур тадбирда 20 дан ортиқ мамлакатдан 300 дан зиёд қатнашчилар таклиф этилган. Форумда турли соҳаларнинг етук мутахассислари ва раҳбарлари, хусусан, бош директорлар, элчилар, вазирлар, вакиллар,директорлар кенгаши аъзолари, ўз ишини ташкил қилган йирик тадбиркорлар, компаниялар раҳбарлари, илмийжамоатчилик орасида катта нуфузга эга бўлган декан ва профессорлар иштирок этишади.

Ўзбекистонда ўтаётган форум«МОМКА минтақаси: муштарак манфаатлар – муштарак интилишлар» мавзусига бағишланган. Форум халқаро савдо алоқалари, транспортва транзит йўлаклари, минтақада бизнес юритиш ва сармоя киритиш бўйича мавжуд имкониятлар, геосиёсий ва иқтисодий жараёнлар, тадбиркорлик ва инновациялаврни ривожлантириш, инсон капитали ва таълимни ривожлантириш ташаббуслари сингари мавзуларга бағишланган ялпи мажлислар, маърузалар, баҳс-мунозараларни ўз ичига олади.

МОМКА минтақавий форуми Катта Марказий Осиё минтақасида (Афғонистон, Арманистон, Грузия, Мўғулистон, Озарбойжон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон) ҳудудий ўсиш ва ривожланиш муаммоларини муҳокама қилишда ҳамкорлик мақсадларига асосланган носиёсий ва беғараз платформавазифасини бажаради.

Форуда мазкур мақсадларга эришиш учун минтақанинг 10 давлатида турли соҳаларда фаолият юритаётган ёш раҳбарлар, шунингдек халқаро етакчилар ва бу жараёндаги манфаатдор ташкилотлар ўртасида ўзароҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантиришни кўзда тутади.

Биринчи ва ўз хусусиятига кўра ягона платформа сифатида ташкил қилинган форум минтақавий ҳамкорлик ва интергарцияни муҳокама қилиш мақсадида Жанубий Кавказдан Мўғулистонга қадар бўлган ҳудудда МОМКА вакилларини бирлаштиради. Иштирокчилар сони ва мавзулар хилма-хиллигига кўра, форум ўз касбининг етук вакиллари, минтақавий ва халқаро миқёсдаги ҳамкорлик ва шерикчилик масалаларига қизиқувчилар, ўз фаолият доирасини кенгайтиришни истагантадбиркорлар ва ташкилотлар учун ягона майдон бўйлиб хизмат қилади.

Мазкур форум ишида Laffer Associates асосичиси, доктор Артур Лаффер, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари, собиқ ташқи ишлар вазири ва элчиСодиқ Сафоев, Марказий Осиё ва Кавказ институти директори Фредерик Старр, ЕТТБ халқаро маслаҳатчиси ва Грузиянинг собиқ бош вазири Гиорги Квирикашвили, Тожикистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий ва бошқалар спикерлик қиладилар.

Қайд этиш лозимки, 2014 йилдан бери мазкур форумда жами 150 дан ортиқ йирик компания вакиллари иштирок этишган. Шундан100 дан ортиғи минтақадаги, 30 дан кўпроғи Америка ва Европа, шунингдек Австралия, БАА, Исроил, Япония, Кения, Филиппин, Саудия Арабистони, Сингапур, Туркия, Вьетнам сингари қатор давлатларга тегишли бўлганкомпаниялар вакилларидир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1