1

Қозоғистонда сайлов вақтида 700 киши қўлга олинди

ДУНЁ 11.06.2019, 13:51
Қозоғистонда сайлов вақтида 700 киши қўлга олинди

Қозоғистонда ўтган президентлик сайловларида Нур-Султон ва Олма-ота шаҳарларида ўтказилган ноқонуний митинглар давомида 700 га яқин киши қўлга олинди.

Бошқа шаҳарларда қўлга олинганлар ҳақида маълумот йўқ. Рухсат берилмаган митинг давомида уч нафар полиция ходими жароҳат олган.

Хабарда таъкидланишича, Нур-Султонда ва Олма-ота шаҳарларида митингларни суд томонидан экстремистик ташкилот сифатида тақиқланган, “Қозоғистоннинг демократик танлови” ташкилоти тарафдорлари томонидан уюштирилди.

Улар хориждаги раҳбарларнинг топшириқларини бажаришган. Сайловлар вақтида жамоат тартибини бузиш мақсадида ноқонуний тарзда митинглар ташкил қилишган.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1