АсосийDunyo

Буюк Британияда парник газлар миқдорини камайтириш учун қонунчилик кучайтирилади (Видео)

'Буюк Британияда парник газлар миқдорини камайтириш учун қонунчилик кучайтирилади (Видео) 'ning rasmi

Буюк Британия атроф-муҳитга чиқарилаётган парник газлар миқдорини 2050 йилгача ноль даражага тушириш мақсадида қонунчиликни кучайтиришни маълум қилди, деб хабар берди Еuronews.com нашри.

Бирлашган қироллик бош вазири Тереза Мэй бу ҳақдаги тегишли қонунчилик ташаббусини парламентга тақдим этмоқчи. Шундай қилиб, Буюк Британия “Катта еттилик” давлатлари орасидан ўз олдига ана шундай мақсадни қўйган илк мамлакатга айланади. Бундан аввал Британия ҳукумати парник газлар миқдорини 2050 йилда 1990 йилдаги кўрсаткич билан солиштирганда, 80 фоизга камайтиришни ўз олдига мақсад қилганди. Зарарли газлар ва чиқиндиларсиз иқтисодиётга ўтиш триллион фунт стерлингдан қимматга тушиши айтилмоқда. Бу ҳақда Тереза Мэй мамлакат молия вазири Филип Хэммондни огоҳлантирган. Экспертларнинг фикрича, яқин ўн йил давомидаги иқлим ўзгариши жараёнлари кўплаб мамлакатларда яшаш хавфсизлигига таҳдид солади.


Бошқа янгиликлар