Уммон кўрфазида иккита нефт танкерига ҳужум уюштирилди, деб хабар берди Еuronews.com. нашри.
Тахминларга кўра, танкерлар торпеда ҳужумидан шикастланган.ОАВ хабарларига кўра БАА Ал- Фужейра амирлиги қирғоқлари яқинида бўлган кемаларда портлаш рўй бериб, ёнғин юзага келган. Кема экипаж аъзолари бўлган жами 44 нафар киши Эрон соҳилбўйи хизмати томонидан қутқариб қолинган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Маълумотларга кўра, кемалардан бири Норвегиянинг “Фронтлайн” компаниясига тегишли бўлган ва унда рус денгизчилари хизмат қилишган. Мазкур хабарни Россия ташқи ишлар вазирлиги текширмоқда. Ушбу хабар ортидан дунё фонд биржаларида нефт нархи кўтарила бошлади. Лондондаги ICE Futures биржасида Brent маркасидаги нефть нархи 1,8 долларга кўтарилди (3 фоиз)ва бир баррель учун нарх 61,77 долларга етди. Шу йилнинг 12 майида БАА қирғоқлари яқинида 4та нефть танкерига (БАА, Саудия Арабистони ва Норвегия) ҳужум уюштирилган эди.