АсосийDunyo

Япония бош вазири Эронга ташриф буюрди (Видео)

'Япония бош вазири Эронга ташриф буюрди (Видео) 'ning rasmi

Эрон ва АҚШ ўртасидаги кескинликни юмшатиш мақсадида Япония бош вазири Эронга ташриф буюрди, деб хабар берди Еuronews.com. нашри.

Бу йил Теҳрон ва Токио ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигига90 йил тўлди. Мазкур сафар шу муносабат билан ташкил этилди. Сафар давомида Япония бош вазири Эрон ислом республикаси раҳбари Ҳасан Руҳоний ва мамлакат диний раҳнамоси Оятулло Ҳумайний билан учрашди. Учрашувда Бош вазир Яқин Шарқ минтақасида тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга ёрдам бериш унинг асосий мақсади эканини таъкидлади ва бу масалади Япония бор имкониятини кучга солишини маълум қилди. Яқин Шарқ минтақасидаги барқарорлик кун чиқар юрт учун жуда муҳим саналади. Зеро энергетика масаласида Япония ушбу ҳудудга қарамдир.

Бошқа янгиликлар