Буюк Британиядаянги бош вазир лавозими учун кураш қизғин давом этмоқда, деб хабар берди Euronews.com.нашри.
Консерватив партия етакчиси Борис Жонсон сайловларнинг биринчи босқичида ишончли ғалабани қўлга киритиб, рақибларидан ўзиб кетди. У билан бирга яна 6 нафар номзод иккинчи босқичга ўтган. Қолган 3 нафар номзод эса пойгада қолиш учун зарур бўлган 17 фоиз овозни тўплай олмаган. Кейинги тур 18 июнь куни бўлиб ўтиши белгиланган.






