1

Беш ташаббус доирасида Бўка туманида юриш ва гимнастика бўйича оммавий тадбирлари ташкил этилди

ЖАМИЯТ 15.06.2019, 13:20
Беш ташаббус доирасида Бўка туманида юриш ва гимнастика бўйича  оммавий тадбирлари ташкил этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилаётган соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммалаштиришга қаратилган оммавий тадбирлар мунтазам равишда, кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, Президентимиз ташаббуси билан Тошкент вилояти Бўка туманида бешта ташаббуснинг барчаси мужассамлашганидан аҳоли жуда мамнун. Чунончи, замонавий кутубхона ҳамда китоб ўқиш учун сокин жойлар, компьютер ўйинлари учун майдонлар, Wi-Fi ҳудудлари ташкил этилди. Ёпиқ амфитеатр, кафелар қурилди. Универсал спорт майдонида воркаут ва бадантарбия, мини футбол, бадминтон, стол тенниси ва бошқа спорт турлари билан шуғулланиш учун кенг шароит яратилди. Ушбу мажмуа ҳар ойда ўртача 6 минг нафар йигит-қизни жалб қилиши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам ушбу беш ташаббус доирасида изчил амалий саъй-ҳаракатларни бошлаб юборган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июнь куни Тошкент вилоятига ташрифлари давомида берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 15 июнь, шанба куни Бўка туманида “Соғлом ҳаётга қадам ташла” акцияси доирасида “Саломатлик куни” оммавий тадбирлари ўтказилди. Тумандаги “Бўстон” қишлоғида эрталабки бадан тарбия ўтказилиб, унда ва ҳудудга яқин қишлоқлар аҳолиси томонидан стадионда жисмоний тарбия машқлари бажарилди,қишлоққа кириш йўлаги бўйлаб 5 километр масофага фаол юриш тадбири бўлиб ўтди.

Мутахассислар фикрига кўра, оддий юриш (ҳафтасига камида 8 километр юрганда) юрак қон-томир касалликлари хавфини 31 фоизга ва ўлим хавфини 32 фоизга қисқартиради. Cуяк ва мушакларни мустаҳкамлайди, артериал босимни, қонда холестерин миқдорининг тушишига сабаб бўлади, уйқуни яхшилайди. Ҳар бир қадам энергия сарфланиши, гармонлар ишлаб чиқилиши, мушаклардаги қон таъминотининг яхшиланиши эвазига уларнинг кислород билан бойиши кучаяди, натижада умумий ҳолат яхшиланади. Гимнастика ҳам саломатлик учун фойдали бўлиб, унда енгил гимнастика машқлари бажарилади. Натижада, мушак тизими мустаҳкамланади, бўғимлар ҳаракати яхшиланади. Бундан ташқари, куч, тезлик, чидамлиликни тарбиялайди. Соғломлаштирувчи таъсир кучига эга машқлар туфайли қоматнинг тик ва тўғри ривожланиши таъминланади.

Шунингдек, тумандаги 7-оилавий поликлиника олдида “Саломатлик майдончаси” ва “Соғлом овқатланиш ярмаркаси” ташкил қилинди.Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом овқатланиш ва жисмоний фаолликни аҳамияти хақида маълумотлар берилди. Ушбу тадбирлар ўзига ҳос сайлга айланиб кетди.

Бундан ташқари, туман марказий стадионида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва туман ташкилотлари ходимлари, спорт мактаблари, коллеж ўқувчилари ва аҳоли иштирокида гимнастика машқлари бажарилиб, бу ерда ҳам 5 километрга фаол юриш амалга оширилди. Ушбу стадион ёнида жойлашган эко-паркда катталар ва болалар томонидан велосайр, спорт ҳамда мусиқа мактаблари ўқувчиларининг бадиий чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Яна бир эътиборли жиҳати, туманда жойлашган 15-меҳрибонлик уйининг 127 нафар тарбияланувчиси гимнастика машқларини бажаришди. Шунингдек, тарбияланувчиларнинг кўргазмали чиқишлари, “Соғлом овқатланиш ярмаркаси”, “Биз тамакисиз ҳаёт учун овоз берамиз” тадбирлари ташкил этилди.Туман маданият бўлимининг хайрия концерти ҳамда ҳомийлар томонидан эсталик совғаларининг улашилиши тарбияланувчиларни қувончиги сабаб бўлди.

“Соғлом ҳаётга қадам ташла” акцияси доирасидаги оммавий тадбирлар мамлакатимиз бўйлаб барча ҳудудларда аҳолининг фаол иштироки таъминланган ҳолда кўтаринки кайфиятда ташкил этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1