АсосийDunyo

Гонконгда оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда (Видео)

'Гонконгда оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда (Видео)'ning rasmi

Гонконг маъмурияти раҳбари Кэрри Лам аҳолининг кенг кўламли норозилигига сабаб бўлган экстрадиция тўғрисидаги қонунни кўриб чиқишни номаълум муддатга қолдирганини маълум қилди, деб хабар берди Еuronews.com.нашри.

South China Morning Post нашри маълумотларига кўра ушбу қарор Хитой марказий ҳукуматининг Шэньчжэндаги мажлисида қабул қилинган. Гонгонгдаги оммавий норозилик намойишлари ўтган ҳафтадан буён давом этмоқда. Намойишчилар Хитойга экстрадиция қилиш тўғрисидаги қонуннинг қабул қилинмаслигини талаб этишмоқда.

Ушбу қонунга мувофиқ жиноят содир этишда гумон қилинган одамлар Хитойнинг материк қисмига суд қилиш учун жўнатилиши мумкин. Гонконгликларнинг аксарияти бу минтақада қонун устуворлигига жиддий зарба бўлади. Гонконг “бир мамлакат- икки тизим” тамойили асосида Пекин бошқаруви остидадир. Яъни маҳаллий аҳоли кўпроқ демократик эркинликларга эга. Маҳаллий аҳоли Гонконг ўзининг мустақил суд тизимидан маҳрум бўлишидан хавфсирамоқда.


Бошқа янгиликлар