АсосийJamiyat

Тошкент-Ангрен-Тошкент йўналишида электропоезд қатнови йўлга қўйилди

'Тошкент-Ангрен-Тошкент йўналишида электропоезд қатнови йўлга қўйилди'ning rasmi

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан барпо этилган Ангрен темир йўл вокзали фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берган эдик.

Эндиликда ушбу вокзалда хизмат кўрсатиладиган Тошкент-Ангрен-Тошкент йўналишида электропоезд қатнови ҳам йўлга қўйилди. Бу ҳақида жамият матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йил 12 июндан йўловчиларга хизмат кўрсатаётган мазкур шаҳарлараро электропоезди ҳар куни 18:30 да Тошкент Жанубий темир йўл вокзалидан, эрталаб07:09 да эса Ангрен темир йўл вокзалидан жўнайди.

Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу поезднинг йўл ҳақи Ангрен шаҳри аҳолиси билан келишилган ҳолда арзон нархларда белгиланди. Йўналиш вақти 2 соат, нархи 5.000 сўм.

Мазкур поезд Тўйтепа, Озодлик, Оҳангарон, Аблик бекатларида ҳам тўхтаб ўтади.

    Бошқа янгиликлар