1

ИИВ ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига янги тайинловлар амалга оширилди

ЖАМИЯТ 17.06.2019, 11:19
ИИВ ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига янги тайинловлар амалга оширилди.

Вазирлик матбуот хизмати хабар беришича, подполковник Мансур Холиёрович Қодиров Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

подполковник Мансур Қодиров

2018 йил июнидан буён Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган подполковник Азиз Мухторович Қаршиев Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилган.

подполковник Азиз Қаршиев

Шунингдек, подполковник Нодирбек Мусирманович Исмаилов Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига, майор Фаррух Холмуратович Абраев Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

подполковник Нодирбек Исмаилов
майор Фаррух Абраев

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1