Аргентина ва Уругвай аҳолиси электр энергиясисиз қолди, деб хабар берди Euronews.com.нашри.
Ушбу ҳолат Бразилия ва Парагвайнинг айрим ҳудудларида ҳам кузатилмоқда. Маълумотларга кўра,бунга Лотин Америкаси давлатларида электр таъминоти хизматларини кўрсатувчи Edesur компанияси тизимидаги носозлик сабаб бўлган.Сўнгги хабарларга қараганда, Аргентинанинг асосий қисмида таъминот қайта тикланишни бошлади.






