1

Самода самолётлар “рақси”: Хонободда ҳарбий қисмнинг 70 йиллиги нишонланди

ЖАМИЯТ 19.06.2019, 13:58
Самода самолётлар “рақси”: Хонободда ҳарбий қисмнинг 70 йиллиги нишонланди

Кеча, 18 июнь куни Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўшинларига қарашли Қашқардарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисм ташкил этилганлигининг 70 йиллиги муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.

Маросимда Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўшинлари қўмондони генерал-майор Аҳмад Бурҳонов, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Зайнобиддин Иминов, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев, мазкур ҳарбий қисмнинг собиқ ҳарбий хизматчиси Россия Федерациясидан келган меҳмон, заҳирадаги полковник Валерий Голдишев, заҳирадаги полковник Александр Харламов бошчилигидаги фахрийлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тантанали маросимда сўз олганлар мазкур ҳарбий қисм етиштириб берган учувчиларнинг Қуролли Кучларимиз ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси, улар яратган мактаб, устоз-шогирдлик анъаналарининг бугунги кунда янги босқичга кўтарилганини, қолаверса Ўзбекистон Президенти томонидан ҳарбий учувчиларга кўрсатилган юксак эътиборнинг соҳа вакиллари фаолиятида муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Шундан сўнг, армиямизнинг Миг-29, Су-25 каби қирувчи самолётларининг самодаги “рақси” барчани ҳайратлантирди.

Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини ҳарбий қисм билан таништириш мақсадида маросим дастуридан ўрин олган Қашқадарё қадриятларини намойиш этувчи баддий кўргазмалар ҳамда “очиқ эшиклар куни”, айниқса, болажонларда унутилмас таассурот қолдириб, улар қалбида ҳарбий-ватанпарварлик ҳиссини янада жўш урдирди; кўнгилларида келгусида ҳарбий учувчи бўлиш мақсадини пайдо этди.

Шу куни очиқ осмон остида ташкил этилган қирувчи самолётлар макетлари ҳамда ҳарбий учувчи ҳайкали сиймоси акс этган музейнинг очилиш маросими етмиш ҳарбий қисмнинг етмиш йиллик тўйига тўёна бўлди.

Тадбир давомида Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда маҳаллик хушовоз хонандалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага хушнудлик улашди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1