АҚШ Яқин Шарқ минтақасига қўшимча равишда минг нафар ҳарбийларни жўнатишга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар берди Еuronews.com.нашри.
Бунга эса Эрон томонидан хавф хатарнинг ортиб бораётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Форс кўрфазида америка манфаатларига нисбатан Эрон томонидан эҳтимолий ҳужумга нисбатан зудлик билан жавоб чораларини кўриш мақсадида ана шундай қарор қабул қилинганини маълум қилди. Май ойининг ўрталарида минтақага бир ярим минг нафар АҚШ ҳарбий контингенти жўнатилган эди. Икки давлат ўртасидаги муносабатлар 13 май куни Уммон кўрфазида нефть танкерларига уюштирилган ҳужум ортидан кескинлашиб бормоқда.
Помпео “Президент Трамп Эронга нисбатан уруш очиш ниятида эмаслигини, бироқ минтақада Америка манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришини” таъкидлади.Бунга жавобан Эрон президнти Ҳасан Руҳоний Ислом республикаси бирор- бир давлат билан уруш олиб бориш ниятида эмаслигини айтиб ўтди. Шунингдек у айни дамда бир гуруҳ тажрибасиз сиёсатчилар Эронга қарши иғво компаниясини олиб бораётганини таъкидлади.






