30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида Ички ишлар идораларида профилактик хисобда турувчи вояга етмаган ёшлар учун Нишон туманидаги ҳарбий қисмлардан бирига 3 кунлик ҳарбий-спорт соғломлаштириш кунлари ташкил этилди.
Тадбир иштирокчилари 3 кун давомида аскарларнинг ҳарбий ҳаёти билан яқиндан танишди, жанговар ва тактик машғулотларини бевосита кузатиб, ҳарбий қурол-аслаҳаларнинг келиб чиқиш тарихи, уларнинг турлари ва фойдаланиш усуллари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлди. Ақлий ҳамда жисмоний салоҳият талаб этадиган ҳарбийлик касбининг нақадар шарафли эканлигини ҳис этишди.
“Ватанимиз сарҳадларини қуриқлашда жонбозлик кўрсатиб, юксак натижаларга эришган ҳарбий хизматчилар билан учрашув ҳамда психолог маслаҳатлар менда катта таассурот қолдирди. Бу ерда хатоларим устида ишлашни ўргандим. Айниқса, ота-онамнинг ўрни жуда билинди”,— дейди майда ўғирлик билан вақтинча хисобга тушиб қолган А.Д.
Ушбу “Ҳарбий-соғломлаштириш кунлари” ижобий натижаларни бераверса, ҳар йили ташкил этиш режалаштирилган.